UZBNEWS

БМТ: яқин олти ойда 16 давлатда очарчилик оғирлашиши мумкин

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) яқин олти ой ичида дунёнинг 16 та давлатида очарчилик янада оғирлашишидан огоҳлантирди. Бунга ҳарбий можаролар, Яқин Шарқдаги уруш туфайли ёқилғи нархининг кескин ошиши ва гуманитар ёрдам ҳажмининг қисқариши сабаб бўлмоқда.

Энг юқори хавф гуруҳига Судан, Яман, Жанубий Судан, Сомали ва Нигерия шимоли киритилган, Суданда аҳолининг 41 фоизи, яъни қарийб 19,5 миллион киши ўткир озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекмоқда. Ҳисоботга кўра, 2022–2025-йилларда энг хавф остидаги бешта давлатга бериладиган озиқ-овқат ёрдами 62 фоизга қисқарган.

«Ўша фурсат бой берилса, уни қайтариб бўлмайди», — деди ФАО бош директори ўринбосари Бет Беҳдол.

UZBNEWS иловасида ўқиш