Оҳангаронда Lacetti уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Lacetti автомобили уриб юборган пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди — дейилади вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабарида. Ҳодиса 26-ноябрь куни тахминан соат 21:00 да «Шодмалик» маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлининг 35-километрида содир бўлган.
1987-йилда туғилган Н.X. бошқарувидаги автомобил йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 1982-йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24-ноябрь куни шу туманда Cobalt автомобили дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлган эди.