«Иссиқликтаъминот» иссиқлик тарифларини 30 фоизгача ошириш таклифини изоҳлади
Иссиқлик тарифларини 30 фоизгача ошириш таклиф қилинмоқда, шу билан бирга ҳукумат иссиқлик таннархини 30 фоизга туширишни белгилаган. «Иссиқликтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Илҳом Тўраев тарифларни қайта кўриб чиқиш заруратини газ, электр энергияси ва сув нархлари ошгани билан изоҳлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда иссиқлик таннархининг ўртача 82 фоизини бюджет қопламоқда — деди у.