UZBNEWS

Сенат прекурсорлар муомаласи қоидаларини бузишга жавобгарликни маъқуллади

Сенат йигирма биринчи ялпи мажлисида прекурсорлар муомаласи қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун маъқулланди. Қонун билан прекурсорлар муомаласи қоидаларини бузиш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади, — деди Сенат аъзоси Зумрад Бекатва.

Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўллангандан сўнг такроран содир этилса, жиноий жавобгарлик белгиланади. Жиноят-протсессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ишларнинг тегишлилиги ва уларни кўриб чиқиш ваколатларини аниқ белгилашга доир тузатишлар киритилади.

Сенаторлар маъқуллаган қонун прекурсорларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш ва синтетик гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқарилишига қарши кураш самарадорлигини оширади, айниқса ёшлар саломатлигини ҳимоя қилишга хизмат қилади, — қайд этилди муҳокамада.

UZBNEWS иловасида ўқиш