UZBNEWS

Пиротехника билан боғлиқ айрим суриштирувлар божхонага: Сенат маъқуллади

Сенатнинг 21-ялпи мажлисида божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун маъқулланди. Ҳужжат пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ айрим жиноятлар бўйича суриштирув ваколатларини божхона органларига ўтказишни ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада самарали ташкил этишни назарда тутади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 184-моддаси божхона божлари ва тўловларини тўлашдан бўйин товлашни ҳам қамраб оладиган тарзда аниқлаштирилади, — таъкидланди мажлисда. 2022 йилда 162 млрд сўмлик 291 та, 2023 йилда 218 млрд сўмлик 207 та, 2024 йилда эса 247 млрд сўмлик 348 та ҳолат аниқлангани қайд этилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш