UZBNEWS

Тошкентда 2027 учун чиқинди тарифи: киши бошига ойига 10 минг сўм таклифи

Тошкентда 2027-йил учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати учун аҳоли тўлови киши бошига ойига 10 минг сўм (ҚҚСсиз) этиб белгилаш таклиф этилди, — дейилади шаҳар Кенгаши доимий комиссиясининг 25-ноябрдаги қарорида. Таклиф 15 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, сўнг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида кўриб чиқилади.

Буджет ташкилотлари, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қаттиқ чиқинди олиб чиқиш тарифи 1 куб метрига 119 969,79 сўм, суюқ чиқинди учун 1 тоннага 251 744,65 сўм этиб белгилаш таклиф қилинган. Қайта юклаш стансияларида қабул қилиш хизмати учун 1 тоннага 155 281,27 сўм, Оҳангарон полигонига ташиш учун 104 676,50 сўм, полигонда қабул қилиш ва утилизация қилиш учун 79 199,28 сўм, кўмиш хизмати учун эса 1 тоннага 1 148 146,48 сўм ставкалар таклиф этилган.

«Махсустранс-ишлаб чиқариш бошқармаси»га тарифлар бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш топширилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш