Тошкентда хорижликлар очган 2 ноқонуний call-марказ фаолиятига чек қўйилди

Тошкентда «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбири доирасида хорижий фуқаролар томонидан иккита ноқонуний call-марказ фаолиятига чек қўйилди, — дея хабар қилинди. Тадбирлар чоғида марказларда жами 122 нафар чет эллик аниқланди ва 18,5 минг АҚШ доллари, 116,5 миллион сўм ҳамда 67 та ноутбук, 569 та телефон ва 1000 дан ортиқ СИМ-карта ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур шахслар Европа ва Шарқий Осиё мамлакатларида оммалашган онлайн платформалар орқали фирибгарлик схемаларини амалга ошириб, зарарли ҳаволалар юбориш орқали хорижий фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириб келгани билдирилди. Текширувларда гуруҳ томонидан 64 895 УСДТ миқдоридаги криптоактивларнинг ноқонуний айланиши ҳам аниқланган.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.