Яшил макон кузги мавсуми 12 ҳудудда бошланди, Тошкентда 712 минг кўчат

Яшил макон умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми Ўзбекистоннинг 12 та ҳудудида бошланди. Режага кўра, Тошкентда 712 минг, Андижонда 10,7 млн, Жиззахда 10,8 млн кўчат экилиши режалаштирилган; бошқа ҳудудларда ҳам экишлар олиб борилади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда мавсум 20-ноябрдан бошланган. Қашқадарёнинг Гузор туманида 65 гектар майдонда замонавий кўчатчилик маркази ташкил этилди; мажмуа қиймати 9,5 млрд сўм, қарийб 100 иш ўрни яратилди, — деди Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов. Президент Шавкат Мирзиёев 21-октябрь куни марказ фаолияти билан танишган эди.