UZBNEWS

Сенат сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат ялпи мажлисида «Сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Унга кўра, сафарбарлик даврида ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод этилади, уларнинг кредит тўловлари муддатлари кечиктирилади.

Ишловчи чақирилувчиларнинг иш жойи сақланиб қолади, айрим тоифалар учун чақирувни кечиктириш имконияти белгиланган. Зарурат туғилганда фуқаролар ва ташкилотларнинг транспорт воситалари ҳамда бошқа мол-мулкидан Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун фойдаланилиши мумкин; харажатларни қоплаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Қонун мамлакат хавфсизлиги, иқтисодиёт барқарорлиги ва аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган, — деди Сенат қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов.

UZBNEWS иловасида ўқиш