«Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» портали 1-декабрга қадар ишга тушади

Давлат органлари ва ташкилотлари учун «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали 1 декабрга қадар ишга туширилиши режалаштирилган. Платформа орқали тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар кўриб чиқилади, далилларни тўплаш ва идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш назарда тутилган — дейилади хабарда.
Жиззах вилоятида 17–30 ноябрь кунлари хавфсиз меҳнат муҳитини шакллантириш бўйича ўқувлар ўтказилмоқда. Жиззах политехника институтида Президентнинг 2026-йил 21-сентябрдаги қарори ижроси доирасида уч кунлик тренинглар ўтказилиб, иштирокчиларга сертификатлар топширилди.