UZBNEWS

Камида 100 та автобусга сарой қурган тадбиркорларнинг харажатлари солиқ базасидан чегирилади

Камида 100 та автобусга мўлжалланган сарой қурадиган тадбиркорларнинг қурилиш харажатлари солиқ базасидан чегирилади. Эндиликда пойтахтни агломерация ҳудудлари билан боғловчи, 20 километргача бўлган барча автобус йўналишлари тўлиқ «брутто» тизимига ўтказилади.

Мутасаддиларга бир ой муддатда олис ҳудудларни шаҳарлар билан боғловчи йўналишлар учун тадбиркорлар манфаатига мос, «брутто»га ўхшаш янги молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш топширилди. Сўнгги уч йилда тадбиркорлар томонидан 3,5 мингдан зиёд замонавий автобус олиб келинган, 330 та йўналиш янги тизимга ўтказилган, натижада кундалик йўловчилар оқими Тошкентда 2 баробар, ҳудудларда 2,5 баробар ошган.

UZBNEWS иловасида ўқиш