Авиаёқилғи нархи жаҳон ўртачасига боғланади, аксиз бекор қилинади

Келиб чиқадиган йилдан авиаёқилғи нархи жаҳон ўртача нархига боғланган ҳолда шакллантирилади. Авиаёқилғи аксиз солиғидан озод қилинади ва ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланилади.
Эҳтиёт қисмлар учун божхона божи бўйича имтиёз 2040 йилгача узайтирилади. Ҳаво кемалари, двигателлар ва агрегатлар ижараси учун ҳам ҚҚСнинг нол ставкаси татбиқ этилади.
Резидент авиакомпаниялар эҳтиёт қисмлар импорти бўйича ҚҚСни бир кунда қайтариш тизимини йўлга қўйиш мутасаддиларга топширилди — дейилади хабарда.