UZBNEWS

Маҳаллий учувчи тайёрлаган авиакомпанияларга имтиёз, аэропортлар 2030 гача солиқдан озод

Маҳаллий учувчиларни тайёрлаш ва ишга олиш мажбуриятини олган авиакомпаниялар учун алоҳида енгилликлар жорий этилади. Улар жалб қилган хорижий мутахассисларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади, бундай мутахассисларга рухсатнома бериш йиғими 30 баробар камайтирилади.

Яратилаётган шароитлар ҳисобига ҳаво кемалари сонини келгуси йилда 150 тага, 2030 йилга қадар камида 250 тага етказиш вазифаси қўйилди. Халқаро аэропортлар 2030 йилга қадар мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади, тежалган маблағлар инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади — дейилади расмий маълумотда.

Президент Ўзбекистон халқаро фуқаролик авиацияси университетини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди; Янги Тошкент ҳудудидан 20 гектар ер ажратилиб, кампус, ўқув-симуляция ва илмий-тадқиқот марказлари жойлаштирилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш