UZBNEWS

Суперлигада 29-тур бошланди: пешқадамлар ҳолати

Ўзбекистон Суперлигасида 29-тур 27–29 ноябрь кунлари ўтказилади. 27 ноябрда Қўқон-1912 — Хоразм ва Бухоро — Машъал учрашувлари соат 17:00да старт олади.

28 ноябрда Нефтчи — Динамо ва Қизилқум — Пахтакор, 29 ноябрда Сурхон — Локомотив, Насаф — ОКМК, Андижон — Бунёдкор ҳамда Сўғдиёна — Навбаҳор ўйнайди. 28-турдан сўнг Нефтчи 64 очко билан жадвалда пешқадам, Пахтакор 59 очко билан иккинчи, Навбаҳор 58 очко билан учинчи; қолган ўринларда Насаф 48, Локомотив 46, ОКМК 45, Бухоро 43, Қизилқум 38, Динамо 37, Сўғдиёна 33, Сурхон ва Андижон 32, Бунёдкор 29, Хоразм 27, Қўқон-1912 24, Машъал 5 очко турибди.

UZBNEWS иловасида ўқиш