Трамп НАТО бош котиби билан келишилган баёнотни бир томонлама ўзгартирди

АҚШ президенти Доналд Трамп 25 ноябрда Мар-а-Лагода НАТО бош котиби Марк Рютте билан учрашувдан сўнг келишилган қўшма баёнотни бир томонлама ўзгартирди. Оқ уй ва НАТО эълон қилган дастлабки матнда Россиядан урушни кенгайтиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиш сўралган эди.
Трамп эса Truth Social’da эълон қилган версиясида бу чақириқни Россия ва Украинага бирдай қаратди. Дастлабки матн икки томон томонидан расман келишилгани, кейинги ўзгартиришлар эса Трамп томонидан якка тартибда киритилгани маълум қилинди — дея хабар қилди НАТО вакили Politico‘ga; Оқ уй бу борада изоҳ бермади.