Олмаотадаги ёнғинда 2 ўзбекистонлик ҳалок бўлди, жами 5 киши қурбон

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида хусусий ижарага бериладиган турар-жой биносида чиққан ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, улар орасида 2 ўзбекистонлик бор. Икки фуқаро 1994-йилда туғилган бўлиб, ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган, — дея маълум қилди ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев.
Ёнғин 26-ноябрга ўтар кечаси Жандосов кўчасидаги бинода содир бўлиб, 112 хизматига соат 03:44 да хабар берилган ва олов 04:42 да ўчирилган. Вазият Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси назоратида, вафот этганларнинг жасадини ватанга юбориш чоралари кўрилмоқда, — дейилади расмий ахборотда.