UZBNEWS

Мирзиёевга Осиё велоспорт конфедерацияси «Президент мукофоти» берилди

Шавкат Мирзиёев велоспортни ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун Осиё велоспорт конфедерациясининг олий фахрий «Президент мукофоти»га сазовор бўлгани эълон қилинди, — дея маълум қилди Халқаро велосипедчилар иттифоқи президенти Давид Лаппартян. Шавкат Мирзиёев 27-ноябрь куни UCI раҳбарини қабул қилди, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Мулоқотда UCI билан ҳамкорликни кенгайтириш, спортчиларни тайёрлаш ва мураббийлар малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Тошкентда Жаҳон велоспорт марказининг минтақавий филиалини ташкил этиш ҳамда қўшма «йўл харитаси» асосида Ўзбекистонда йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари муҳокама қилинди.

UZBNEWS иловасида ўқиш