UZBNEWS

Чорвачиликка Жаҳон банкидан 240 млн доллар: 85% маблағ ўзлаштирилди

Ўзбекистон чорвачилигини ривожлантириш лойиҳаси доирасида Жаҳон банки 240 млн доллар имтиёзли кредит ажратди. Шундан 160 млн доллар тижорат банкларига йўналтирилиб, маблағларнинг 85 фоизи ўзлаштирилган.

Кредитлар банкларга 7 фоизда берилиб, банклар 3 фоиз маржа билан тадбиркорларга йилига 10 фоиз ставкада, уч йиллик имтиёзли давр билан тақдим этмоқда — дея маълум қилди Агентлик мутахассиси Умрбек Абдуллаэв. JICA ҳам 125 млн долларлик кредит линиясини жалб қилган бўлиб, 60 млн доллар 1 декабрдан ишга туширилиши режалаштирилган — дейилади хабарда.

Молия ресурслари республика бўйлаб чорвачилик корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

UZBNEWS иловасида ўқиш