Ўрта йўлак бўйича имкониятлар кенгаяди, портларга блок-поэздлар йўлга қўйилади

Ўрта йўлак имкониятларидан ҳозирча тўлиқ фойдаланилмаётгани қайд этилди. Мутасаддиларга Озарбайжон, Туркманистон ва Грузия билан электрон юк ҳужжатларини ўзаро тан олиш бўйича келишувларни якунлаш топширилди. Ўзбекистондан Каспий, Қора денгиз, Шарқий Хитой денгизи ва Болтиқбўйи давлатлари портларигача блок-поэздлар қатновини йўлга қўйиш ҳамда бу ҳақида тадбиркорларга маълум қилиш вазифаси қўйилди. Ўзбекистонни Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи йирик қуруқлик портига айлантириш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди — дейилади хабарда.