Буюк Британия пенсия ва нафақа тизимлари ‘кибер ҳодисаъдан ишламаяпти

Буюк Британияда Меҳнат ва пенсиялар департаменти (DWP)да «кибер ҳодиса» кузатилгани ортидан деярли барча пенсия ва ижтимоий нафақа онлайн тизимлари ишламаяпти. Мунтазам пенсия ва нафақа тўловлари таъсирланмаган ва одатдагидек амалга оширилади — дейилади департамент баёнотида.
Ҳодисанинг сабаби ҳозирча номаълум; DWP Миллий киберхавфсизлик маркази ва Ҳукумат кибер мувофиқлаштириш маркази билан хизматларни тезда тиклаш устида ишламоқда — маълум қилди идора. Айрим онлайн хизматлар эҳтиёт чораси тариқасида вақтинча ўчирилди, фойдаланувчиларга кейинроқ уриниб кўриш ҳамда фирибгарлик хабарларига учмаслик эслатилди — DWP ҳеч қачон банк маълумотларини сўрамаслиги ва ҳаволаларга босишни талаб қилмаслигини огоҳлантирди.