Абдусатторов бугун Лондон Classicda Иванчукка қарши, етакчилар 1,5 очкода

Бугун, 27 ноябрь, «Лондон Чесс Classic 2026» турнирининг 3-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда тажрибали Василий Иванчукка қарши ўйнайди. Кеча у 2-турда қора доналарда инглиз шахматчиси Майкл Адамс билан баҳслашиб, 33-юришдан кейинги бир хил вазият сабаб учрашувни дуранг якунлади.
«Мастерс» гуруҳида 2-турда ўтказилган 5 учрашувнинг 3 таси дуранг, 2 таси ғалаба билан тугади. Икки турдан сўнг Гавейн Маророа Жонс, Энди Вудворд, Левон Аронян ва Нодирбек Абдусатторов 1,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
«Мастерс» гуруҳининг умумий мукофот жамғармаси 131 минг АҚШ доллари.