Болалар миллий тиббиёт марказида франсуз жарроҳ билан 9 юрак амалиёти бажарилди

Болалар миллий тиббиёт марказида ўзбек ва франсиялик кардиожарроҳлар 9 нафар болага ўта мураккаб юрак амалиётларини ўтказди ва уларнинг барчаси муваффақиятли якунланди. Амалиётлар ўтган ҳафта давомида Франсиянинг Нант шаҳридан келган мутахассис Оливе Барон иштирокида бажарилди.
Марказ мутахассисларининг айтишича, беморларнинг барчасида туғма юрак нуқсони оғир шаклда бўлган, ҳозир болаларнинг аҳволи яхшиланмоқда — дея маълум қилинди. "Ҳозир хорижлик ҳамкасбларимиз билан елкама-елка ишлаяпмиз ва шу каби мураккаб амалиётларни муваффақиятли бажаряпмиз", — деди бўлим мудири Отабек Каримов.