Йўл қурилишида халқаро тендерлар учун қўшма дастур таклиф этилди

Президент йўл қурилиши бўйича халқаро молия институтлари билан қўшма дастур ишлаб чиқишни таклиф этди — дейилади хабарда. Дастур маҳаллий мутахассисларни жаҳондаги йирик лойиҳаларга муҳандис-консултант сифатида жалб қилиш ва ўзбек компанияларини хорижий тендерларда қатнашишга тайёрлашни назарда тутади.
Сўнгги йилларда бу йўналишда малакали кадрлар, йирик пудратчи ҳамда муҳандислик-консалтинг компаниялари шакллангани, замонавий техника билан таъминлаш имкониятлари кенгайгани таъкидланди. Шунингдек, Президент йўл соҳасида ҳамкорлик қилаётган халқаро молия ташкилотларига миннатдорлик билдирди — дея қўшимча қилинади.