UZBNEWS

Йўл инфратузилмаси: 6,5 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда

Ўзбекистонда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 6,5 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда. Яқинда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Урганч–Тупроққалъа йўли бўйича лойиҳа ишга туширилди.

Келгуси йилда Жаҳон банки билан М-41 йўлининг Сурхондарёдаги 97 километр қисми ва Осиё тараққиёт банки билан А-380 йўлининг Қашқадарёдаги 100 километр қисми реконструксия қилиш бошланади. Шунингдек, Ислом тараққиёт банки билан А-373 йўлининг Сирдарёдаги 37 километр қисми ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан М-37 йўлининг Бухоро ва Навоийдаги 69 километр қисми бўйича ишлар бошланади.

UZBNEWS иловасида ўқиш