UZBNEWS

Аргентинада Марказий банкка ҳукумат харажатларини қоплаш учун пул босиш тақиқланди

Аргентина парламенти президент Хавер Милей ташаббусидаги қонун билан Марказий банкка ҳукумат харажатларини қоплаш учун қўшимча пул босиш қатъиян тақиқлади. 26-ноябрда Депутатлар палатаси ҳужжатни якуний тарзда 141 овоз билан маъқуллади, унда банкнинг «асосий ва бирламчи вазифаси» миллий валюта қийматини барқарор сақлаш деб белгиланди — дейилади хабарда.

Аввалги йилларда бюджет камомадини ёпиш учун эмиссия қўллангани мамлакатда инфляция босимини кучайтирган, 2023-йилда нархлар ўсиши 200 фоиздан ошган. Сенат ҳужжатни олдинроқ маъқуллаган, бироқ Марказий банк раҳбарларини четлатиш учун Конгресснинг икки палатасида учдан икки қисм овоз талаб этилиши ҳақидаги бандни чиқариб ташлаган.

Худди шу куни Сенат праймеризларни тўхтатиб туриш ва сиёсий партияларни бюджетдан молиялашни қисқартиришни назарда тутувчи сайлов тизими ислоҳоти лойиҳасини ҳам маъқуллади; у ҳали Депутатлар палатасида кўриб чиқилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш