UZBNEWS

10 йилда йўлга 80 трлн сўм: 7 минг км қайта қурилди, пуллик йўллар қурилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда сўнгги ўн йилда йўл соҳасига 80 трлн сўм ажратилиб, 7 минг км йўл қайта қурилгани ва 125 минг км йўл таъмирлангани ҳақида маълумот берди — дейилади хабарда. Йўл инфратузилмасига хусусий сармояларни кенг жалб этиш орқали 20 млрд долларгача маблағ киритиш имконияти борлиги қайд этилди.

Ҳозирда умумий қиймати 5,6 млрд доллар, узунлиги 593 км бўлган пуллик йўлларни қуриш бўйича 5 та лойиҳа устида ишлар бошланган. Тошкент–Самарқанд йўналишида 2,2 млрд долларлик йўл қурилиши бошланган, Тошкент–Ангрен бўйича 1,6 млрд долларлик лойиҳа тендерлари якунланмоқда.

Тошкент–Чорвоқ, Самарқанд–Бухоро ва Тахтақорача довони бўйича 1,8 млрд долларлик лойиҳалар ТИАларини якунлаб, инвесторларга тақдим этиш топширилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш