UZBNEWS

Навоийда энергия тежаш ва назорат: 118,6 млн kVt·соат, 3 955 ҳолат фош этилди

Навоий вилоятида жорий йилнинг 10 ойи якунига кўра энергия самарадорлиги ҳисобига 118,6 млн kVt·соат электр энергияси ва 35,3 млн куб метр табиий газ тежанди. Инфратузилмани мустаҳкамлаш доирасида 1 494 км электр узатиш тармоқлари ва 380 та трансформатор пункти таъмирдан чиқарилди, 37,7 км газ қувурлари янгиланди ҳамда 31 та газ тақсимлаш пункти созланди.

Қиш мавсуми учун 38,5 минг тонна кўмир ва 255 тонна суюлтирилган газ захираси яратилди. Энергия талон-тарожига қарши назорат давомида 5 320 та рейдда 3 955 та қонунбузилиш фош этилиб, 28,5 млрд сўм зарар қайд этилди, шундан 15,5 млрд сўми ундирилгани — деди Навоий вилояти прокурори Мансур Адизов.

Унга кўра, электр бўйича 11,1 млрд ва газ бўйича 8,4 млрд сўм ундирилган, дебиторлик тегишли равишда 30 фоиз ва 32,8 фоизга камайган — дея маълум қилди у.

UZBNEWS иловасида ўқиш