Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун жаҳон чемпионатида Италия билан ўйнайди
Қатарда бўлаётган футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да Италияга қарши «Э» гуруҳининг учинчи тури ўйинини ўтказади. Италия икки турдан сўнг 6 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган, Кот-дъИвуар ва Ўзбекистонда эса 3 очкодан бор.
Сергей Чигодаев бошчилигидаги жамоамиз биринчи турда Кот-дъИвуарга 1:2 ҳисобида ютқазган, иккинчи учрашувда эса Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Агар терма жамоамиз ғалаба қозонса, очколарини олтитага етказади ва қўшимча кўрсаткичларга кўра гуруҳда ҳатто биринчи ўринни эгаллаши мумкин. Шу куни аввалроқ ўтган Дания — Аргентина учрашувини (3:3) ўзбекистонлик бош ҳакам Аскар Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарган.