Тошкентда 2 ноқонуний колл-марказ фош этилди, 122 хорижлик аниқланди

Тошкентда Осиё–Тинч океани минтақаси фуқаролари томонидан ноқонуний ташкил этилган иккита колл-марказ фош этилди, 122 нафар хорижлик аниқланди — дея хабар берди ДХХ. Тадбир «Хавфсиз ва соғлом юрт» доирасида ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилди.
Тезкор тадбир чоғида улардан 18,5 минг доллар, 116,5 млн сўм ва 569 та мобил алоқа воситаси ҳамда мингдан ортиқ СИМ карта ашёвий далил сифатида олинди. Улар Европа ва Шарқий Осиё мамлакатларида оммалашган онлайн платформалар орқали фирибгарлик схемаларини амалга ошириш ва зарарли ҳаволалар юбориш орқали хорижий давлатлар фуқароларининг маблағларини ўзлаштириш билан шуғуллангани айтилган — дейилади ДХХ хабарида.
Шунингдек, уларнинг 64 895 УСДТ миқдоридаги криптоактивларни ноқонуний муомалага киритгани аниқланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.