UZBNEWS

Январь–сентябрда Ўзбекистон шафтоли экспорти 7,5%га ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026-йил январь–сентябрда Ўзбекистон 12 та давлатга қиймати 116,8 млн доллар бўлган 119,9 минг тонна шафтоли экспорт қилган. Ушбу ҳажм ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,3 минг тоннага ёки 7,5 фоизга кўп.

Энг йирик харидор Россия бўлиб, бу мамлакатга 86,1 минг тонна шафтоли етказилди. Шунингдек, Қозоғистонга 25,5 минг тонна, Қирғизистонга 7,7 минг тонна, Беларусга 358,2 тонна, Туркманистонга 133 тонна ва Бирлашган Араб Амирликларига 38,9 тонна экспорт қилинган, қолган давлатларга 27,4 тонна — дейилади қўмита хабарида.

UZBNEWS иловасида ўқиш