UZBNEWS

30 ноябрь—7 декабрда Тошкент ва Самарқандда Озарбайжон маданияти кунлари

30 ноябрдан 7 декабргача Тошкент ва Самарқандда Озарбайжон маданияти кунлари ўтказилади. Тадбирларни Ўзбекистон Маданият вазирлиги ташкил этади, улар Биринчи туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланади — дейилади хабарда.

Дастур муғом, мумтоз мусиқа, жаз, театр, кино ва замонавий тасвирий санъат йўналишларини қамраб олади; аёлларнинг маданият ва ижтимоий тафаккурдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилиб, XX аср бошидаги озарбайжонлик маърифатпарвар аёлларнинг илмий мероси ҳамда бугунги рассом аёлларнинг асарлари намойиш этилади. Маданият кунлари доирасида Маданият ва ижод ҳафталиги ҳам ташкил этилади, Озарбайжон маданият соҳаси вакилларидан 200 нафардан ортиқ делегация мамлакатимизга ташриф буюради.

UZBNEWS иловасида ўқиш