Бахтиёр Саидов Даниянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Даниянинг янги элчиси Ларс Туэсеннинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Учрашувда томонлар сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва савдо алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Саидов Ўзбекистон Данияни Европадаги истиқболли ҳамкорлардан бири сифатида кўришини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, икки томонлама алоқаларда янги босқич жорий йил октябрида Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лекке Расмуссеннинг Тошкентга ташрифи билан очилган — дейилади хабарда. Ўзбекистон томони Ларс Туэсен ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирган.