UZBNEWS

Президент 8 млрд долларлик темир йўл лойиҳаларига инвесторларни чақирди

Президент халқаро молия институтлари ва инвесторларни умумий қиймати 8 млрд доллар бўлган темир йўл лойиҳаларида ҳамкорликка чақирди — деди Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳаси вакиллари билан учрашувда. Президентнинг айтишича, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли ишга тушиши билан юк ташиш ҳажми 10 баробар ошиб, йилига 15–16 млн тоннага етиши кутилади.

Ҳозир темир йўлларнинг 25%и тўлиқ қувватда, 15%и эса ортиқча юклама билан ишлаяпти. Келаси йили Ангрен—Поп темир йўл линияси модернизация қилинади, бу йўналишда иккинчи линия қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Апрелдан Тўқимачи—Ангрен йўналишида иккинчи темир йўл қурилиши бошланади; Тошғузор—Қумқўрғон модернизацияси якунланади, Андижон—Хонобод ва Қумқўрғон—Қудуқли йўналишлари тўлиқ электрлаштирилади ҳамда Тошкент—Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги линия қуришга киришилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш