Трамп ва Рютте Россияни урушни кенгайтирмасликка чақирди
АҚШ президенти Доналд Трамп ва НАТО Бош котиби Марк Рютте Флоридадаги ёпиқ учрашувдан сўнг Россияни урушни кенгайтирадиган ҳаракатлардан тийилишга чақирди. Бироқ Киев кутаётган янги ҳарбий ёрдам эълон қилинмади.
Икки ливиялик зобитнинг ҳалок бўлиши ортидан Ҳафтар қўмондонлиги Украинага жавоб қайтаришга ваъда берди. Беларус президенти Александр Лукашенко эса «Украина ерлари тарихан Россияники» деган даъвога қўшилмаслигини билдирди.