UZBNEWS

У-17 Жаҳон чемпионати: Ўзбекистоннинг плей-офф тақдири бугун аниқланади

Қатарда ўтаётган 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг Э гуруҳида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Италияга 1:3 ҳисобида ютқазиб, 3 очко билан учинчи ўринда қолди. Ушбу натижалардан кейин италияликлар 9 очко билан гуруҳда биринчи, Кот-дъИвуар 6 очко билан иккинчи бўлди, аммо Ўзбекистон плей-офф умидини сақлаб турибди.

Мусобақа регламентига кўра, 12 та гуруҳда учинчи бўлган жамоалардан энг яхши 8 таси 1/16 финалга йўл олади — дейилади хабарда. Бугун, 27 ноябрь куни Л, I, Ж ва К гуруҳлари доирасидаги 8 учрашувдан кейин учинчи ўрин эгалари якуний рейтинги шаклланади ва Ўзбекистоннинг плей-офф тақдири аниқланади.

UZBNEWS иловасида ўқиш