UZBNEWS

Ўзбекистонда ЎРВИ даражаси эпидемик бўсағадан 38,4% паст

Айни пайтда Ўзбекистонда ЎРВИ билан касалланиш даражаси эпидемик бўсағадан 38,4 фоиз паст, эпидемиологик вазият барқарор, — деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков. Касалланиш динамикаси кундалик мониторинг қилинмоқда; юқумли касалликлар бўлимлари ва шифохоналари иш юритмоқда, инфексия қўзғатувчиларини аниқлаш учун 15 та вирусология лабораторияси текширувлар ўтказмоқда.

Тез тиббий ёрдам тизими тўлиқ сафарбар этилган: 2 минг 932 та бригада 1 минг 721 та шохобчада фаолият юритмоқда. Хавф гуруҳларига гриппга қарши ваксиналар етказилмоқда; ССВ фуқароларни шахсий гигиенага амал қилиш, хоналарни шамоллатиш ва эмланишга чақиради.

UZBNEWS иловасида ўқиш