UZBNEWS

Президент халқаро фуқаро авиацияси университети ташкилини илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда Ўзбекистон халқаро фуқаро авиацияси университетини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди; ҳудуддан 20 гектар ер ажратилиб, кампус ҳамда ўқув-симуляция ва илмий-тадқиқот марказлари барпо этилиши айтилди — дейилди учрашувда. Маҳаллий учувчиларни тайёрлаб, ишга олиш мажбуриятини олган авиакомпанияларга имтиёзлар берилади: жалб этилган хорижлик мутахассислар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз, рухсатнома йиғими эса 30 баравар камайтирилади.

Самолётлар сонини келгуси йилда 150 тага, 2030-йилгача эса камида 250 тага етказиш вазифаси қўйилди. Халқаро аэропортлар 2030-йилгача мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилиб, тежалган маблағлар инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш