Тошкент метроси 28 та беш вагонли поезд олади, 40 таркиб беш вагонли бўлади

Метрополитен ҳаракат таркиби янгиланади: кейинги икки йилда 28 та беш вагонли поезд олиб келинади, ҳозир фойдаланилаётган 40 та тўрт вагонли поезд беш вагонли тизимга ўтказилади. Бу маълумотлар Шавкат Мирзиёевнинг транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувида эълон қилинди — президент матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахтни агломерация ҳудудлари билан боғловчи, узунлиги 20 километргача бўлган барча автобус йўналишлари брутто тизимига ўтказилади. Ҳозирда йўловчиларнинг 46 фоизи метро ҳиссасига тўғри келаётгани, йил якунигача метродан кунлик фойдаланиш 1,3 млн нафарга етиши кутилаётгани қайд этилди — дея маълум қилинди.