UZBNEWS

Авиакомпаниялар учун имтиёзлар: ёқилғига ҚҚС нол, божхона божи 2040-йилгача

Ўзбекистонда резидент авиакомпаниялар учун янги солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилади, — хабар берди Президент матбуот хизмати. Келгуси йилдан авиаёнилғи нархи жаҳондаги ўртача даражага боғлаб шакллантирилади; ёқилғи аксиздан озод этилиб, ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланади.

Эҳтиёт қисмлар учун божхона божи имтиёзи 2040-йилгача узайтирилади, халқаро аэропортлар 2030-йилгача мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилади. Яратилаётган шароитлар ҳисобига ҳаво кемалари сони келгуси йилда 150 тага, 2030-йилгача камида 250 тага етказиш вазифаси қўйилди.

Эҳтиёт қисмлар импорти бўйича ҚҚСни бир кунда қайтариш, хорижлик мутахассислар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгилаш ва рухсатнома йиғимини 30 баробар камайтириш, шунингдек Янги Тошкентда 20 гектарда Ўзбекистон халқаро фуқаро авиацияси университетини ташкил этиш таклиф этилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш