Буюк Британия 100 мингга яқин захирадаги ҳарбийни тайёр туришга чақирди
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Совуқ уруш давридан бери илк бор 100 мингга яқин стратегик захирачига эҳтимолий чақирувга тайёр туриш ҳақида махсус хат юборди — деб ёзади The Telegraph. Хатларда уларга ихтиёрий равишда машғулотларда, жумладан 2027-йил баҳорида ўтадиган НАТОнинг Стеадфаст Дефендер ўқув машғулотларида қатнашиш таклиф қилинган, шунингдек, алоқа маълумотларини янгилаш, ҳозирги иши ва кўникмалари ҳақида маълумот бериш сўралган.
Вазирлик бу қадамни тайёргарлик ва тийиб туриш кучини мустаҳкамлаш орқали можаро хавфини камайтиришга қаратилган амалий қадам деб атаган. Қарор Россия томонидан таҳдидлар кучайиб бораётгани фонида қабул қилинди: ўтган ҳафта Россия Полша шарқига қанотли ракеталар ва дрон учирган, зарба Британия бошчилигидаги ҳарбий машғулотлар ҳудудидан атиги 96 километр узоқликда содир бўлган.
Ҳозирда Британия армиясида фаол ҳарбийлар сони 73 минг нафарга яқин бўлиб, бу Наполеон урушлари давридан бери энг кичик кўрсаткичдир.