UZBNEWS

Тошкентдаги янги халқаро аэропорт ёнида 5 млрд долларлик Aerocity барпо этилади

Тошкентдаги барпо этилаётган янги халқаро аэропортга туташ ҳудудда 5 млрд долларлик Aerocity лойиҳаси амалга оширилади. 800 гектар майдонда логистика ва электрон тижорат марказлари, нуфузли брендлар, замонавий меҳмонхоналар ва турар жойлардан иборат яхлит экотизим яратилади.

Ҳудуднинг мастер-режаси 2027-йил 1-июлгача якунланиб, маҳаллий ва хорижий инвесторларга тақдим этилади — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида. Янги халқаро аэропорт 1,3 минг гектарда Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда барпо этилмоқда — учрашув тафсилотларида қайд этилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш