UZBNEWS

SpaceX коинотга 1 миллион сунъий йўлдош чиқариш учун рухсат олди

Илон Маскка тегишли SpaceX компанияси коинотда дата марказини ташкил этиш учун 1 миллионта сунъий йўлдошни орбитага жойлаштиришга рухсат олди — бу ҳақда АҚШ Федерал алоқа комиссияси (FCC) сайтида эълон қилинди. Старминд сунъий йўлдошлар гуруҳи катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва суперинтеллект учун ортиб бораётган ҳисоблаш қувватига бўлган талабни қондиришга мўлжалланган.

Бу АҚШ тарихида бундай лойиҳага берилган илк рухсатнома ҳисобланади, комиссия маълумотларига кўра, тизим космик чиқиндиларга оид талабларга ҳам жавоб беради. Август ойида SpaceX Нвидиа билан ҳамкорликни эълон қилган, октябрь охирида эса чиплар харидини молиялаштириш учун Аполло Глобал Манагемент билан тахминан 40 миллиард долларлик келишув имзолаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш