Тошкент—Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги линия қурилади

Тошкент—Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги темирйўл линияси қуришга киришилади, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида. Ангрен—Поп темирйўл линияси 2027-йилда модернизация қилинади, ушбу йўналишда иккинчи линия қуриш масаласи кўриб чиқилади.
Апрель ойидан Тўқимачи—Ангрен йўналишида иккинчи темирйўл қурилиши бошланади. Шунингдек, Тошғузор—Қумқўрғон участкаларининг модернизацияси якунланади, Андижон—Хонобод ва Қумқўрғон—Қудуқли йўналишлари тўлиқ электрлаштирилади; президент халқаро молия ташкилотлари ва инвесторларни умумий қиймати 8 млрд долларлик лойиҳаларда ҳамкорликка чақирди.