UZBNEWS

Дам олишда ёғингарчилик кутилмайди, шамол 20–22 м/секундгача кучайиши мумкин

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди. 28—29-ноябрда ҳаво ҳарорати ноябрь охири учун меъёрий қийматларгача пасайиб, кечалари 3–8 даража, кундузи 10–15 даража, жанубда 17–20 даража илиқ бўлади.

Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/секунд эсиб, шимол ва Фарғона водийсида 13–18 м/секундгача, баъзи жойларда 20–22 м/секундгача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Тошкентда шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечалари ва эрталаб туман тушиши мумкин; ҳарорат кечалари 4–6 даража, кундуз кунлари 13–15 даража илиқ бўлади.

UZBNEWS иловасида ўқиш