UZBNEWS

Юк вагонлари импорти ҚҚСдан озод этилади, темир йўл тўловига чегирма берилади

Ўзбекистонда юк вагонлари импорти қўшилган қиймат солиғидан озод этилади, бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг транспорт-логистика соҳаси инвесторлари ва тадбиркорлари билан учрашувида маълум қилинди. Вагонлар паркини кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга темир йўлдан фойдаланиш тўлови бўйича 20 фоизгача чегирма берилади.

Президентнинг айтишича, юк вагонларига талаб йилдан йилга ошиб бормоқда, шу сабабли паркни ҳар йили 5–6 мингтага кўпайтириш зарур. Жаҳон банки билан биргаликда темир йўл соҳасида янги тариф сиёсати ишлаб чиқилган ва уни 2027-йилдан босқичма-босқич жорий этиш топширилди.

Келаси йилдан ҳар бир йўналиш бўйича темир йўл линиясидан фойдаланиш, локомотив ва вагон учун тўловлар алоҳида кўрсатиладиган тизим жорий этилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш