UZBNEWS

Фарғона вилоятига 2027-йилда 6,1 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда

Фарғона вилоятида 2027-йилда 6,1 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 2 млрд долларга етказиш мақсад қилинган. Шунингдек, келгуси йилда вилоятдаги 1,1 млн нафар аҳолининг даромадини икки баробар ошириш кўзда тутилмоқда — бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

Жорий йил якунига кўра вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 9,6 фоизга, саноат ишлаб чиқариши 8,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон, Бешариқ ва Фарғона туманларидаги қарийб 1,5 минг гектар самарасиз фойдаланилаётган ерда махсус саноат зоналарини ташкил этиш таклифи маъқулланди.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳрида инновацион технопарк ташкил этилиб, унга 300 млн долларлик лойиҳалар жойлаштирилиши режалаштирилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш