Бўстонлиқда синтетик наркотик ишлаб чиқарувчи яширин лаборатория тугатилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида синтетик гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқарадиган яширин лаборатория тугатилди, махсус тадбир давомида қарийб тўрт килограмм тақиқланган модда олиб қўйилди. Тадбир Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда «Хавфсиз ва соғлом мамлакат» ойлиги доирасида ўтказилди.
Маҳаллий аҳоли вакили гиёҳванд моддалар сотувчи интернет-дўкон учун моддаларни яширин жойларга қўйиб юрган ва ўз яшаш жойида лаборатория ташкил этган — дейилади ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотида. Уйидан 1,5 килограмм алфа-ПВП, бир килограмм спайс ва 50 грамм мефедрон топилган, вилоятдаги 20 та манзилдаги яширин жойлардан яна бир килограммдан ортиқ синтетик наркотик олиб қўйилган, натижада қарийб 12,7 минг бир марталик доза тарқатилишининг олди олинган.
Лабораториянинг тахминий ташкилотчисига нисбатан 276-модда билан жиноят иши қўзғатилди, у 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.