UZBNEWS

Полимер битум ва геотекстил йўл қурилиши стандартларига киритилади

Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга полимер битум ва геотекстил технологияларидан фойдаланишни йўл қурилиши стандартларига киритиш вазифасини қўйди. Келгуси йилдан халқаро аҳамиятдаги йўлларни қуриш ва реконструксия қилишда бу талаб мажбурий бўлади, кейинчалик давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларга ҳам татбиқ этилади.

2027-йил мартидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 50 минг тонна полимер битум ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, йил якунигача қувватни камида 100 минг тоннага етказиш топширилди. Учрашувда полимер битумдан тўғри технология асосида фойдаланиш йўлнинг хизмат муддатини 3–4 йилга, геотекстил эса 4–5 йилга узайтириши қайд этилди.

«Бизга бугун арзон қурилиб, эртага яна буджетдан пул талаб қиладиган йўл эмас, узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак», — деди давлат раҳбари.

UZBNEWS иловасида ўқиш