UZBNEWS

2027-йил 1-январдан Москвада мигрантлар учун патент нархи оширилади

2027-йил 1-январдан Москвада хорижлик меҳнат мигрантлари учун патентнинг ойлик тўлови 10 минг рублдан 11 минг ёки 15,6 минг рублгача оширилади. Тегишли ўзгартиришлар 25-ноябрь куни Москва шаҳар думаси томонидан қабул қилинган.

Ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган хорижликлар ойига 11 минг рубл, жисмоний шахсларда тадбиркорлик билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ишлайдиганлар эса 15,6 минг рубл тўлайди. Нарх оширилиши мигрантлар кўп ишлайдиган соҳаларда ўртача иш ҳақи ортгани билан боғлиқ — дея тушунтирди шаҳар думаси вакиллари.

Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам янги тарифлар белгиланмоқда: Санкт-Петербургда патент нархи 8 минг рублдан 11 минг рублга, Свердловск вилоятида эса 9,5 минг рублдан 11 минг рублга кўтарилиши режалаштирилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш