Хоразмда метан-заправканинг кутиш майдонида қолдирилган Damas олиб қочиб кетилди. 26 ёшли эркак ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, машинасини номаълум шахс олиб қочганини айтган. У Damas’ни автомобилларга газ қуйиш шохобчасининг кутиш майдонида қаровсиз қолдирган бўлган.